Линклар

logo-print

Рим Папаси Бенедиктнинг Туркияга тўрт кунлик сафари давом этмоқда.


Ташрифнинг биринчи куни қилган чиқишида Бенедикт XVI диний эркинликнинг кафолатланиши адолатли жамият қуришда муҳим эканини айтди. Чоршанба куни Рим Папаси Исо пайғамбарнинг онаси Мария ҳаётининг охирги йили яшаган Эфес шаҳрида католиклар маросимида чиқиш қилиши режаланган. Шундан сўнг Бенедикт Истанбулда дунё Православ насронийлари раҳбари Патриарх Варфоломей билан учрашади.
Туркияга ташрифининг биринчи куни Рим Папаси Бош вазир Ражап Тайип Эрдўғон ва Туркия мусулмонлари раҳбари Али Бардакўғли билан учрашган эди. Мулоқот чоғида Рим Папаси насронийлар ва мусулмонлар ўртасида диалог ўрнатилиши кераклигини айтди.
XS
SM
MD
LG