Линклар

Россиянинг собиқ бош вазири Егор Гайдар жиддий заҳарланишни бошдан кечирди.


Унинг қизи Мария Гайдар сўзларига кўра, отаси 24 ноябрь куни Ирландиянинг Дублин шаҳридаги анжуман чоғида ҳушидан кетган.
“У тахминан уч соат беҳуш бўлган. Дублин шифохонасининг реанимация бўлимига олиб борилган ва унинг ҳаёти ўта жиддий хавф остида эди”, - деди Мария.
Айни пайтда Егор Гайдар Москва шифохоналаридан бирида даволанмоқда. Шифокорларнинг айтишича, Е.Гайдарнинг аҳволи яхши, бироқ у нимадан заҳарланганини аниқлаш ва аниқ диагноз қўйишнинг имкони бўлмаяпти. Е.Гайдарнинг шубҳали тарзда касалланиши Россия Федерал хавфсизлик хизматининг собиқ ходими Александо Литвиненко заҳарланишдан вафот этганидан бир кун ўтиб рўй берди. Россиянинг таниқли сиёсатчиси Анатолий Чубайс Е.Гайдарнинг касал бўлиб қолиши, А.Литвиненконинг заҳарланиши ва Анна Политковскаянинг ўлдирилишида алоқа борлигини тахмин қилаётганини билдирди.
XS
SM
MD
LG