Линклар

Европа Иттифоқи расмийлари Туркиянинг тузилмага аъзо бўлиши борасида олиб борилаётган музокараларни қисман тўхтатишни тавсия қилди.


ЕИ вакили Олли Рейн сўзларига кўра, Туркия ЕИ томонидан қўйилган талабларга риоя қилишдан бош тортмоқда, яъни ЕИ аъзоси Кипрнинг кемалари Туркия портларига киришига рухсат бермаяпти.
“Декабрь ойида ЕИ ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтади. Унгача Туркия ўз фикрини ўзгартириши мумкин ва бунинг учун етарлича вақт бор”, - деди Олли Рейн.
Туркия бош вазири Ражаб Тоййип Эрдўғон ЕИнинг бу сиёсатини “қўллаб бўлмайдиган ҳаракат” сифатида баҳолади. Греция ташқи ишлар вазири эса Туркия музокараларни давом эттириши учун ЕИнинг барча талабларига риоя қилиши даркорлигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG