Линклар

logo-print

АҚШ президенти Жорж Буш НАТОнинг Латвия пойтахтидаги саммитидан сўнг Иорданияга йўл олди.


Бу ерда унинг Ироқ бош вазири Нурий ал-Маликий ва Иордания подшоси Абдулла билан учрашиб, Ироқдаги вазият борасида музокаралар олиб бориши кутилмоқда. Иорданияга кетишдан аввал Жорж Буш АҚШнинг Эрон билан музокаралар олиб бориши ҳамда Ироқдан Америка ҳарбийларини олиб чиқиб кетиши ҳақидаги чақириқларни қўллаб-қувватламаслигини билдирди.
“Биз учрашув чоғида Ироқдаги вазиятни муҳокама этамиз. Бизнинг ҳаракатларимиз Ироқ хавфсизлик кучларига кўпроқ масъълият беришга қаратилган, бошқа давлатларнинг вазифаси эса Ироқдаги тинчлик ва хавфсизлик равнақ топишига кўмаклашишдир. Бу ерда мувафаққият қозониш учун барча имкониятларни ишга соламиз. Бироқ мен Ироқдаги миссиямиз якунланмагунча жанг майдонидан аскарларимни олиб чиқиб кетмайман”, - деди Жорж Буш.
XS
SM
MD
LG