Линклар

Россия Федерал хавфсизлик хизматининг собиқ ходими, радиоактив заҳарланиш оқибатида ўлгани тахмин қилинаётган Александр Литвиненко билан мулоқотда бўлган италиялик Марио Скарамелла танасидан полоний- 210 моддаси излари топилди.


Марио Скарамелла А.Литвиненко билан 1 ноябрь куни Лондондаги ресторанлардан бирида учрашган эди. Учрашувдан бир неча соат ўтиб А.Литвиненко заҳарланиш ташхиси билан шифохонага ётқизилган. Айни пайтда М.Скарамелла А.Литвиненко ўлими юзасидан олиб борилаётган текширув ишларига гувоҳ сифатида жалб қилинган.


* * * * * * * * * *



XS
SM
MD
LG