Линклар

logo-print

Байрутда “Ҳизбаллоҳ” гуруҳи ва унинг сурияпараст иттифоқчилари Ливаннинг амалдаги ҳукумати истеъфосини талаб қилиб, оммавий намойиш ўтказмоқда.


Хабарларга кўра, шаҳар кўчаларига юз мингдан ортиқ намойишчи тўпланган. Сурия ва Эрон томонидан қўллаб-қувватланган “Ҳизбаллоҳ” гуруҳи Фуад Синиора етакчилигидаги ҳукумат “Америка қўғирчоғи” эканини билдирмоқда.
“Намойишлар ҳукумат истеъфога чиқмагунча давом этаверади. Биз барча партиялар вакилларидан иборат миллий бирлик ҳукумати бўлишини хоҳлаймиз. Бу мақсадга эришишнинг иложи бор, деб ўйлайман. Биз мамлакатимиз ташқаридан туриб бошқарилишига йўл қўймаймиз”, - деди “Ҳизбаллоҳ” гуруҳи матбуот хизмати ходими.
Бош вазир Фуад Синиора фикрича, намойиш ташкилотчиларининг мақсади Ливандаги демократик тизимни ағдариш учун давлат тўнтаришини амалга оширишдир.
XS
SM
MD
LG