Линклар

Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганининг 14 йиллиги муносабати билан мамлакат парламентининг Сенати амнистия эълон қилди.


Ҳужжатга кўра, ўта оғир бўлмаган жиноятлари учун биринчи марта судланган, жумладан, аёллар, жиноят содир этган вақтда 18 ёшга тўлмаган шахслар, 60 ёшга тўлган эркаклар ва чет эл фуқаролари жазодан озод қилинади. Шу билан бирга, эҳтиётсизлиги туфайли жиноят содир этганлар, ижтимоий хавфи бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноятларни илк маротаба содир этганлар ҳам озод этилади. Сенат қарорида тақиқланган ташкилотлар фаолиятидаги иштироки, улар таркибида тинчлик ва хавфсизликка қарши ёки жамоат хавфсизлигига қарши жиноят содир этгани учун биринчи марта 10 йилдан кўп бўлмаган муддатга қамалган шахсларга ҳам амнистия қўлланиши белгиланган. Амнистия ўта хавфли рецидивистларга, жазони ўташ тартибини мунтазам равишда бузаётган шахсларга қўлланилмайди. Мазкур қарор эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради ва уч ой мобайнида ижро этилиши лозим. Шунингдек, Ўзбекистон Сенати шу пайтгача ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Эсон Мустафоевни мамлакатнинг Бельгия Қироллигидаги янги элчиси этиб тайинлади.
XS
SM
MD
LG