Линклар

logo-print

Фидель Кастро ўзининг 80 ёшга кириши ҳамда инқилобнинг 50 йиллиги муносабати билан Гаванада ўтказилган ҳарбий парад чоғида кўринмади.


Жорий йилнинг июлида қорин бўшлиғи операция қилинганидан бери Куба раҳбари ўз юбилейи муносабати билан ўтказилган биронта ҳам оммавий тадбирда кўриниш бермади. Давлат раҳбари вазифаларини шу кунда Фиделнинг 75 ёшли укаси Раул Кастро бажаряпти.
“Фидель соғайяпти. Тез кунда у орамизда бўлади. У ҳали кўп йиллар етакчимиз бўлади. Ундан шуни илтимос қиламиз. Фидель орамиздан кетиб қолгудек бўлса, биз билан унинг ғоялари, ишлари қолади. У бизга намуна бўлиб қолади. Бу дил изҳоримиз Фиделга, унинг туғилган кунида чексиз ҳайрат ва муҳаббатимизга қўшиб тақдим этадиган энг яхши совғамиздир”, - деди Куба вице-президенти Карлос Лаге.
XS
SM
MD
LG