Линклар

Аргентина суди Эроннинг собиқ президенти Акбар Ҳошимий Рафсанжоний ва юқори лавозимли 8 эронликни “одил суддан қочиб юрган шахслар”, деб эълон қилди.


Аргентина бу шахсларни бундан 12 йил аввал Буэнос-Айресда амалга оширилган террорчилик ҳаракатига алоқадор ҳисоблаб, ноябрь ойининг бошида уларни ҳибсга олиш тўғрисида халқаро ордер берган эди. 12 йил муқаддам Буэнос-Айресдаги яҳудийлар маркази биноси олдида бомба ўрнатилган юк машинаси портлаб кетиб, 85 киши ҳалок бўлган, 200дан зиёд одам яраланган эди. Тергов органлари хулосасига кўра, портлашни Эрон расмийлари кўмагида “Ҳизбаллоҳ” жангарилари уюштирган. Эрон расмийлари ўзларининг бу жиноятга алоқадорлиги борасидаги даъволарни рад этиб, ҳибсга олиш тўғрисидаги ордер ғайриқонуний эканини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG