Линклар

Ироқ шиалари етакчиларидан бири Абдулазиз ал-Ҳаким БМТ бош котиби Кофи Аннаннинг Ироқдаги вазиятни изга солиш юзасидан халқаро анжуман ўтказиш таклифини рад этди.


БМТ етакчиси Ироқдаги барча сиёсий, диний ва миллий гуруҳлар вакилларини мамлакатдан ташқарида тўплаб, тинчликка эришиш йўлларини муҳокама қилиб олишни таклиф этмоқда. Иордания пойтахти Уммон шаҳрида қилган чиқиши чоғида Абдулазиз ал-Ҳаким БМТ бош котибининг таклифини “нореал”, деб баҳолади. Душанба куни Абдулазиз ал-Ҳакимнинг Вашингтонда АҚШ президенти Жорж Буш билан учрашиши режалаштирилган. Ал-Ҳаким етакчилигидаги партия Ироқ шиалари орасида кучли таъсирга эга.
XS
SM
MD
LG