Линклар

Ливан пойтахти Байрут шаҳрида ҳукумат истеъфоси талаби билан жума куни бошланган норозилик намойишлари давом этмоқда.



“Ҳизбаллоҳ” ва сурияпараст бошқа гуруҳларнинг юз минглаб тарафдорлари иштирок этаётган намойишлар қатнашчилари мамлакат ҳукуматини “АҚШ қўғирчоғи” эканликда айбламоқда.
“Ҳокимият тепасидагилар ўз хатосини тан олиб, халқнинг иродасига бўйсунмагунча майдонни тарк этмаймиз. Халқ мамлакатнинг инқирозга юз тутишини хоҳламайди. Халқ миллий бирлик ҳукумати тузилишини истамоқда. Энди гап ҳокимиятни ғайриқонуний, конституцияга хилоф равишда бошқараётган кичик гуруҳда қолди. Бундан буён биз ташлайдиган ҳар бир қадам учун айнан шу гуруҳ жавобгардир. Жума куни ўтказганимиз норозилик акциясидан ташқари яна кўплаб кутилмаган совғаларни тайёрлаб қўйганмиз”, - дейди “Ҳизбаллоҳ”нинг Ливан парламентидаги вакили, депутат Али Аммар.
Ливан бош вазири Фуад Синиора радикал кучлар мамлакатдаги демократияни йўқ қила олмайди, деб баёнот берди.
XS
SM
MD
LG