Линклар

logo-print

Россия Федерал хавфсизлик хизматининг собиқ ходими Александр Литвиненконинг беваси организмида полоний-210 моддасидан кучсиз нурланиш аломатлари борлиги аниқланди.


Аёлнинг ҳаётига таҳдид қилаётган хавф катта эмас. Шунингдек, А.Литвиненко билан у заҳарланган куни учрашган италиялик Марио Скарамелла организмидан ҳам радиоактив модда излари топилди.
“Анализлардан жаноб Скамарелланинг организмида полоний-210 моддаси борлиги, лекин унинг миқдори жаноб Литвиненконинг организмида аниқланганидан анча оз экани маълум бўлди. Скамарелланинг аҳволи ҳозир дуруст. Радиоактив заҳарланиш аломатлари йўқ. Лекин у яна бир қанча текширувдан ўтиши керак”, - деди М.Скамарелла тиббий текширувдан ўтган Лондондаги шифохона вакили.
Радиоактив заҳарланишдан 23 ноябрь куни вафот этган А.Литвиненконинг жасади жума куни ёриб кўрилди. Амалиёт натижалари тўғрисида хабар тарқатилмади.
XS
SM
MD
LG