Линклар

logo-print

Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдда ўтказилган операцияда ироқлик сиам эгизаклари ажратилди.


Саудия Арабистонидаги расмий ахборот агентлиги жарроҳлик амалиётига раҳбарлик қилган шифокор Абдуллоҳ ал-Робияга таяниб, эгиз қизалоқларнинг аҳволи барқарор эканини, Фотима ва Зуҳра шифокорлар назоратида қолаётганини билдирди. Ироқлик сиам эгизларини ажратиш амалиётига Саудия подшоҳи Абдуллоҳ ҳомийлик қилди. Ўтган ойда Тошкентда ҳам хоразмлик сиам эгизаклари ажратилган эди. Лекин эгизларнинг бири Ҳасанжон операцияда бир неча кун ўтиб нобуд бўлди. Ҳусанжоннинг аҳволи жиддий, лекин барқарор экани хабар қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG