Линклар

Фаластин бош вазири Исмоил Хония Қатар ҳукумати мухторият таълим тизимининг 40 мингга яқин ходимига бир неча ой давомида ойлик тўлашга розилик берганини маълум қилди.


Унинг айтишича, кўрсатилаётган ёрдам миқдори 22,5 миллион АҚШ долларини ташкил этади. ҲАМАС етакчилигидаги ҳукумат Исроилни тан олишдан бош тортаётгани сабабли Ғарб давлатлари мухториятга молиявий ёрдамни тўхтатиб қўйган ва бу Фаластинда молиявий қийинчиликларни туғдирган.
XS
SM
MD
LG