Линклар

Низолашаётган томонлар билан музокара ўтказгани Байрутга келган Араб давлатлари лигаси бош котиби Амр Муса Ливандаги бўҳрон “жиддий” эканини билдирди.


Ўз қароргоҳида насроний вазирлар учун уюштирилган ибодатдан кейин Ливан бош вазири Фуад Синиора бинони ўраб олган намойишчиларга ишора қилиб, ҳукумат қамалда қолгани йўқлигини айтди.
“Биз қамалда эмасмиз, ҳукумат биноси атрофида ўтирганларга келсак, бу уларнинг ҳаққи. Биз уларни ҳурмат қиламиз. Лекин бошқа кўплаб ливанликлар борлигини ҳам унутмаслигимиз лозим, улар бошқача фикрда. Муросага келиш учун қўлимиздан келганини қилишимиз керак”, - деди Ф.Синиора.
Ғарб ва бир неча араб давлатлари қўллаб-қувватлаётган Ф.Синиора ўз ҳукумати “Ҳизбаллоҳ” ва унинг сурияпараст иттифоқчилари босими остида истеъфога кетмаслигини айтмоқда. Ҳукумат истеъфосини талаб қилаётган “Ҳизбаллоҳ” тарафдорлари эса икки кундан буён Байрут марказида тикилган чодирларда тунамоқда. Улар ҳукумат истеъфога чиқмагунча норозилик давом этишини билдиряпти.
XS
SM
MD
LG