Линклар

Ироқ ҳукумати БМТнинг Ироқда тинчлик ўрнатиш масаласида халқаро анжуман ўтказиш таклифини рад этди.


Ироқ президенти Жалол Талабоний баёнот бериб, Ироқ мустақил давлат бўлгани учун ўз келажагини ўзи ҳал қилишини билдирди. Ироқда эса зўравонликлар камаяётгани йўқ. Шанба куни Бағдоднинг шиалар яшайдиган ҳудудида амалга оширилган портлашлар оқибатида 51 киши ҳалок бўлган ва 90 киши жароҳатланган эди. Киркук яқинидаги Лайлан қишлоғида эса худкуш ҳужуми оқибатида 3 полициячи ўлди. Америка ҳарбийларининг маълум қилишича, жангарилар яширингани гумон қилинган уйга ҳаводан берилган зарба натижасида беш жангари йўқ қилинган. Мазкур ҳужумда икки аёл ва бир бола ҳам ҳалок бўлган. Шунингдек, АҚШ армияси шанба куни америкалик уч аскар ҳам ҳалок бўлганини эълон қилди. Мосул ва Бағдодда отиб ўлдирилган етти кишининг жасади топилди.
XS
SM
MD
LG