Линклар

logo-print

Лондондаги шифохонада вафот этган собиқ рус жосуси Александр Литвиненконинг отаси сўзларига кўра, ўғли ўлимидан аввал уни мусулмон урф-одатлари асосида дафн этишни сўраган.


Бироз аввал чечен исёнчиларига қарашли сайтлар ҳам А.Литвиненко исломни қабул қилгани ҳақида маълумот тарқатган эди. Бироқ А.Литвиненконинг отаси “Коммерсант” газетасига бу ҳақда ҳеч нарса билмаслигини айтди. Буюк Британия ички ишлар вазири Жон Рейд А.Литвиненко иши билан шуғуллланаётган терговчилардан бир нечтаси яқин кунларда Москвага жўнаб кетишини маълум қилди.
“Тергов ишларини давом эттириш мақсадида британиялик полициячилар Россияга йўл олмоқда. Далиллар қаерга етакласа, улар ўша ергача боради”, - деди Жон Рейд.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров эса А.Литвиненконинг ўлими Буюк Британия ва Россия муносабатларига путур етказганини билдирди.
XS
SM
MD
LG