Линклар

logo-print

Лондонда шубҳали тарзда ўлган собиқ рус жосуси Александр Литвиненко иши билан шуғулланаётган терговчилар Москвага келди.


Хабарларга кўра, улар А.Литвиненко билан алоқада бўлган ва Лондонда у билан учрашган шахсларни сўроқ қилади. Бироқ Скотланд Ярд тергов жараёни хусусида маълумот тарқатмаслиги ҳақида аввалдан огоҳлантирди. “Интерфакс” ахборот агентлигининг жазони ижро этиш муассасалари раҳбариятига таяниб ёзишича, британиялик терговчилар Россия махсус хизматининг қамоқда сақланаётган собиқ ходими Михаил Трепашкин ёнига қўйилмайди. М.Трепашкиннинг адвокатлари ўз мижози А.Литвиненко ишига тааллуқли маълумотга эга экани ҳақида хабар қилганди.
XS
SM
MD
LG