Линклар

БМТ Хавфсизлик кенгашининг беш доимий аъзоси ва Германия вакиллари Парижда ўз ядровий дастуридан воз кечишни истамаган Эронга қарши санкциялар жорий этиш масаласини муҳокама қилмоқда.


Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажот мамлакат ядровий дастурига қарши қабул қилинадиган қарор Эронга нисбатан “душманлик ҳаракати” сифатида кўрилишини айтди.
“Агар сизлар Эроннинг ядровий дастурини тўхтатишга ҳаракат қилаверсангиз, ташвиқот ёки халқаро ташкилотлар орқали Эронга нисбатан бирор чора қўлласангиз, Эрон халқи буни душманлик ҳаракати, дея қабул қилади”, - деди М.Аҳмадийнажот.
XS
SM
MD
LG