Линклар

Бағдод шимолида шиалар зиёратгоҳи ходимлари кетаётган автобусга ҳужум уюштирилиши оқибатида 14 киши ҳалок бўлди, тахминан етти киши жароҳатланди.


Бағдоднинг бошқа ҳудудида эса ёнилғи қуйиш шаҳобчаси ёнида бирин-кетин учта машина портлатиб юборилгани маълум қилинди. Оқибатда 15 киши нобуд бўлди, 25 киши жароҳатланди. Мазкур ҳужумлар ортида кимлар тургани номаълумлигича қолмоқда. Ироқ бош вазири Нурий ал-Маликий мамлакатда хавфсизликни яхшилашда ҳамкорлик қилиш ҳамда зўравонликларга барҳам бериш борасида минтақавий анжуман ўтказиш масалаларини маҳокама этиш учун қўшни давлатларга ўз вакилларини жўнатмоқда.
XS
SM
MD
LG