Линклар

Ироқдаги вазиятни ўрганиш бўйича тузилган қўмита 6 декабрь куни АҚШ президенти Жорж Бушга ўз ҳисоботини тақдим этди.


“Маъмуриятимиз “Олға юриш”номли бу ҳисоботни жиддий қабул қилади. Ҳисобот Ироқдаги мураккаб вазиятни холис баҳолаган. Ҳисоботда жуда қизиқ таклифлар берилган ва биз ҳар бир таклифни жиддий қабул қиламиз. Кези келганда ундан самарали фойдаланамиз”, - деди Жорж Буш.
Хабарларга кўра, ҳужжатда Ироқдаги вазиятни яхшилаш учун янги дипломатик ва сиёсий чоралар кўрилиши зарурлиги таъкидланган. Ҳисобот муаллифлари Вашингтонни Эрон ва Сурия билан музокаралар олиб боришга чақирган. Шу билан бирга, унда Ироқдан АҚШ ҳарбийларини олиб чиқишни бошлаш кераклиги ҳам айтилган.
XS
SM
MD
LG