Линклар

Франциянинг “Societe Generale” банки Ўзбекистон олтин қазиб чиқариш саноати учун 33 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ажратди.


“UzReport.com” сайтининг Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки матбуот хизматига таянган ҳолда ёзишича, Навоий кон-металлургия комбинатининг олтин қазиб чиқариш лойиҳаси учун йўналтириладиган кредит Ўзбекистон ҳукумати кафолати остида берилмоқда. Лойиҳа эса икки босқичда амалга оширилади. Биринчи босқич қиймати 80 миллион, иккинчи босқичники эса 30 миллион долларни ташкил этиши айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG