Линклар

Росссия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Лондонда шубҳали тарзда вафот этган собиқ рус жосуси Александр Литвиненконинг ўлими Россия ва Буюк Британия муносабатларига путур етказмаганини билдирди.


“Скотланд-Ярд вакиллари олиб бораётган тергов ишлари бизнинг Буюк Британия билан сиёсий алоқаларимизга таъсир кўрсатгани йўқ. Британия номидан гапира олмайман. Бироқ аввалроқ айтганимдай, мазкур воқеадан катта сиёсий шов-шув яратишга уринишлар кун сайин сўниб бормоқда”, - деди Сергей Лавров.
А.Литвиненко ўзининг ўлимида президент Владимир Путинни айблаган, бироқ расмий Кремль барча айбловларни инкор этган эди. Айни пайтда британиялик терговчилар Москвада тергов ишларини олиб бормоқда.
XS
SM
MD
LG