Линклар

logo-print

Буюк Британия бош вазири Тони Блэр Вашингтонга ташрифи чоғида АҚШ президенти Жорж Буш ҳамда Конгресснинг бир неча расмийлари билан учрашиши кутилмоқда.


Учрашувлар чоғида асосий эътибор Ироқдаги вазиятга қаратилиши айтилмоқда. АҚШга сафар қилишидан аввал Тони Блэр Яқин Шарқдаги стратегия бўйича Ироқда тинчлик ўрнатилиши мумкинлиги ҳақида гапирган эди. Т.Блэрнинг АҚШга ташрифи Ироқдаги вазиятни ўрганиш комиссияси ҳисоботи эълон қилингандан сўнг амалга оширилмоқда.
XS
SM
MD
LG