Линклар

logo-print

Украина Хелсинки иттифоқи инсон ҳуқуқларини топтайдиганларга тақдим этиладиган “Чақиртиканак” аксилмукофотининг 2006 йилги лауреатларини эълон қилди.


Биринчи даражали “Чақиртиканак” Украина Бош прокуратурасига берилди. Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари Бош прокуратурани мамлакатдаги “энг ёпиқ ташкилот” бўлгани учун шу “қора мукофот” билан тақдирлади. Иккинчи даражали “Чақиртиканак” Украина Жазони ижро этиш масалалари давлат департаментига берилди. Учинчи даражали “Чақиртиканак”ни Украина Бош прокуратураси ва Хавфсизлик хизмати бирга баҳам кўрди. Аксилмукофот бу ташкилотларга Ўзбекистоннинг Андижон воқеаларида алоқадорликда гумон қилинган 11 фуқаросини жорий йил февралда ўз ватанига депортация қилгани учун берилди.
XS
SM
MD
LG