Линклар

Британиялик терговчилар Россия махсус хизматининг собиқ ходими Александр Литвиненко ўлимидан аввал бўлган Лондон меҳмонхоналаридан бирида радиоактив модда изларини топди.


Буюк Британия Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмийларининг билдиришича, меҳмонхонанинг етти ходими организмида полоний-210 радиоактив моддаси борлиги аниқланган. А.Литвиненко заҳарланишидан олдин у билан учрашган икки россиялик - Дмитрий Ковтун ва Андрей Луговойда ҳам шу модда излари борлиги айтиляпти. Мазкур иш юзасидан Москвага келган британиялик терговчилар Андрей Луговойни сўроққа тутиш ниятида эканини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG