Линклар

Бундан роппа-роса 15 йил аввал - 8 декабрь куни Россия президенти Борис Елцин, Украина президенти Леонид Кравчук ва Белоруссия Олий Совети раиси Станислав Шушкевич Брест шаҳрида Совет Иттифоқи тугатилгани ҳақидаги Беловеж шартномасига имзо чеккан эди.


Шу муносабат билан “Озодлик”ка интервью берган Станислав Шушкевич: “Кимда ким Беловеж шартномаси Совет Иттифоқининг парчаланишига олиб келган, деб ҳисобласа, хато қилган бўлади. Чунки Иттифоқ путчистлар ва президент Горбачёв даврида парчаланиб бўлган эди. Бу ҳақиқатни тан олишга фақат биз журъат этганмиз”, - деди.
Совет Иттифоқи тарқагандан сўнг унинг собиқ республикаларидан тузилган Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги айни пайтда 12 аъзога эга.
XS
SM
MD
LG