Линклар

logo-print

АҚШ аскарларининг Бағдод шимолида ўтказган ҳарбий амалиёти чоғида “Ал-Қоида”га алоқадорликда гумон қилинган 20 жангари йўқ қилинди.


АҚШ қўмондонлигининг билдиришича, ўлдирилганлар орасида икки аёл ҳам бор. Бироқ Ғарб ахборот агентликларининг Ироқ полициясига таянган ҳолда маълум қилишича, АҚШ ҳарбийларининг ҳужуми оқибатида 32 киши ҳалок бўлган. Ўлганлар орасида тахминан 6 бола ва 8 аёл борлиги айтиляпти. Буюк Британия ва Даниянинг мингга яқин ҳарбийси Басрада ўтказган амалиёт натижасида эса жангариликда гумон қилинган беш киши қўлга олингани хабар қилиняпти.
XS
SM
MD
LG