Линклар

АҚШнинг Қирғизистондаги авиабазаси қўмондонлиги Америка аскари қирғиз фуқаросини ўзини ҳимоя қилиш мақсадида ўлдирганини айтмоқда.


Қўмондонлик баёнотида билдирилишича, ёнилғи ташувчи машина ҳайдовчиси Александр Иванов АҚШ ҳарбийсига пичоқ билан дўқ-пўписа қилгандан сўнг аскар уни отиб ташлаган. Бу аскар айни пайтда хизмат жараёнидан четлаштирилган ва қирғиз расмийлари билан биргаликда тергов ишлари олиб борилмоқда. 7 декабрь куни Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ аскарининг дахлсизлик мақоми бекор қилиниши талаб қилди. Мамлакат президенти ҳам АҚШ ҳарбийси Қирғизистон судида жавоб беришини исташини айтди. Америка аскари томонидан отиб ўлдирилган А.Ивановнинг дафн маросими 8 декабрь куни ўтказилди. Маросимда юзлаб одам қатнашгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG