Линклар

logo-print

Ўзбекистон Россияга экспорт қилинаётган газнинг ҳар минг куб метри нархини 2007 йилдан бошлаб 100 доллар этиб белгилади.


“Интерфакс” ахборот агентлигининг “Ўзбекнефтгаз” компаниясига таянган ҳолда маълум қилишича, шу пайтгача Россия ўзбек газини 60 доллардан сотиб олаётган эди. Янги нарх бўйича келишув “Газпром” раҳбари Алексей Миллернинг Тошкентга қилган сафари чоғида имзоланган. “Ўзбекнефтгаз” келаси йил Россияга тўққиз миллиард куб метр газ экспорт қилишни режалаштирган. Расмий Тошкент Тожикистон ва Қирғизистонга ҳам газ нархини 100 доллар атрофида белгилашини маълум қилган.
XS
SM
MD
LG