Линклар

Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганининг 14 йиллиги муносабати билан Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз тумани марказида ўтказилиши режалаштирилган байрам намойиши ҳамда митинг амалга ошмади.


“Бирдамлик” ҳаракати аъзоси Ойша Маманазарованинг айтишича, байрам тадбирида сиёсий, иқтисодий, ижтимоий муаммолар ҳақида гапириш кўзда тутилмаган эса-да, маҳаллий маъмурлар тадбир уюштирилиши олдини олиш учун барча воситаларни ишга солган. Байрам тадбирларини уюштирмоқчи бўлган “Бирдамлик” ҳаракати фаоллари маҳаллий милиция идорасига олиб борилиб, бир неча соат ушлаб турилган.
“Бугун таниш-билишлар кўп эди байрам қилишга. Ҳокимлик ҳаммасини уч кундан буён қўрқитади. Уйлари ёнида назоратчилар қўйилган бўлиб, уларни кўчага чиқишга қўймайди. Шу байрам кунлари Шаҳрисабсз қамоқхонага айланиб қолди”, - деди М.Маманазарова.
“Бирдамлик” ҳаракати ўзбекистонлик бир гуруҳ муҳожирлар томонидан АҚШда тузилиб, шу мамлакатда расмий рўйхатдан ўтган.
XS
SM
MD
LG