Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:11

“Чақиртиканак”лар муборак!


Украиналик инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари 2006 йилда мамлакатда инсон ҳуқуқларини қўпол равишда бузган давлат ташкилотларини “Чақиртиканак” аксилмукофоти билан тақдирлади.

Украина Хелсинки иттифоқи томонидан таъсис этилган бу “қора мукофот” мамлакатда инсон ҳуқуқларини қўпол равишда бузганларга тақдим этилади.

Биринчи даражали “Чақиртиканак” Украина Бош прокуратурасига берилди. Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари Бош прокуратурани мамлакатдаги “ахборот олиш жиҳатдан энг ёпиқ ташкилот” бўлгани учун аксилмукофот билан сийлади.

Иккинчи даражали “Чақиртиканак” Украина Жазони ижро этиш масалалари давлат департаментига берилди.

Учинчи даражали “Чақиртиканак”ни Украина Бош прокуратураси ва Украина хавфсизлик хизмати бирга баҳам кўрди. Мукофот бу ташкилотларга Ўзбекистоннинг Андижон воқеаларига алоқадорликда гумон қилинган 11 фуқаросини ватанига депортация қилгани учун берилди.

Украина Хелсинки иттифоқи раисдоши Евгений Захаров “Озодлик” мухбири билан суҳбатда Украинадан бошпана сўраб расман мурожаат қилган ўзбекистонлик 11 киши Украина ва халқаро қонунларга зид равишда ўз ватанига депортация қилинганини айтди.

“Бу қонунга мутлақо зид бўлган. Бу одамлар қочқин мақомини олиш жараёнидан ўтаётган эди. Ички қонунчиликнинг бир қисми бўлган конвенцияга мувофиқ улар Ўзбекистонга депортация қилиниши мумкин эмас эди. Бу иш билан шуғулланган барча халқаро ташкилотлар уларнинг депоратция қилинишини ноқонуний, деб эътироф этди. Адлия вазирлиги ҳам буларнинг ҳаммаси қонун бузилиши эканини тасдиқлади. Аммо Украина хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратураси буни қонунни бузиш эмас, деб ҳисоблайди. Улар ҳозиргача ҳамма иш қонун доирасида бўлганини таъкидламоқда”, - деди Е.Захаров.
XS
SM
MD
LG