Линклар

АҚШ Конгресси Ҳиндистонга уран ёнилғиси ва тинч мақсадларда қўлланиладиган ядро технологиясини сотишга рухсат берувчи ҳужжат лойиҳасини тасдиқлади.


Келишувга мувофиқ АҚШ охирги 30 йил давомида Ҳиндистонга биринчи марта ядро технологиясини етказиб беради. Ҳиндистон эса ўзининг тинч мақсадларда қўлланиладиган реакторларида халқаро инспекция ўтказилишига рухсат беради. Мазкур келишув тарафдорлари бу икки давлат ҳамкорлиги тарихидаги муҳим воқеа эканини айтмоқда. Бироқ келишувга қарши бўлганлар бу оммавий қирғин қуролларини тарқатмаслик ҳақидаги халқаро келишувга путур етказиши мумкин, деган фикрда.
XS
SM
MD
LG