Линклар

Афғонистоннинг Кунар вилоятида толиблар жангарилари беш одам, жумладан, икки аёл ўқитувчини отиб ўлдирди.


Қурбонларнинг ҳаммаси бир оила аъзолари экани хабар қилинмоқда. Полициянинг айтишича, жангарилар илгари уларни Афғонистоннинг АҚШ қўллаб-қувватлаётган Ҳомид Карзай бошчилигидаги ҳукумати учун ишламаслик ҳақида бир неча марта огоҳлантирган. Ўрузғон вилоятида эса НАТО етакчилигидаги халқаро кучларга қарашли ҳарбий карвонга ҳужум уюштирилди. Йўл четида бомба портлатилгани оқибатида икки таржимон нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG