Линклар

АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс Ироқда вазиятни барқарорлаштириш учун Сурия ва Эрон билан музокара ўтказиш натижа беришига ишонмаслигини айтди.


АҚШ Конгресси аъзоларидан тузилган “Ироқдаги вазиятни ўрганиш гуруҳи” яқинда эълон қилган ҳисоботда Оқ уйга Ироқ борасида Сурия ва Эрон билан музокара ўтказиш тавсия қилинган эди.
“Нима сабаб бўлишидан қатъий назар, агар Эрон ва Сурия Ироқдаги беқарорликдан манфаатдор бўлмаса, улар Ироқдаги вазиятни барқарорлаштиришга аллақачон киришган бўларди, деб ўйлайман”, - деди К.Райс.
У Эрон расмийлари билан бевосита музокарага киришишга тайёрлигини яна бир марта такрорлаб, бунинг учун Эрон БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюцияси талабларига бўйсуниб, ўзининг уранни бойитиш дастурини тўхтатиши лозимлигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG