Линклар

logo-print

Гамбург шаҳри ва унинг атрофида Россия Федерал хавфсизлик хизмати собиқ ходими Александр Литвиненко заҳарланиб ўлган полоний-210 радиоактив моддаси излари топилди.


1 ноябрь куни А.Литвиненко Лондонда ватандоши Дмитрий Ковтун билан учрашгандан кейин оғир хаста бўлиб қолган ва кейинчалик вафот этганди. Германия полициясининг бидиришича, Д.Ковтуннинг собиқ хотини яшайдиган Гамбургдаги уйда ва собиқ қайнонасининг шаҳар ташқарисидаги уйида радиация излари топилган. Гамбургдаги Д.Ковтуннинг ўзи яшайдиган уйда полоний-210 излари аниқланмади. Д.Ковтун А.Литвиненко билан учрашгандан кейин Лондондан Гамбургга қайтган ёки қайтмагани номаълум. Аммо у ҳозир Москвада радиоактив модда билан заҳарланишдан даволанмоқда.
XS
SM
MD
LG