Линклар

Москвадаги наркологик шифохонада юз берган ёнғинда 43 бемор аёл ва икки ҳамшира ҳалок бўлди, 10 киши жароҳатланди.


Айрим беморлар оғир аҳволга шифохонага ётқизилди, юздан ортиқ бемор хавфсиз жойга кўчирилди. Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг юқори лавозимли вакили Юрий Ненашев ёнғин қасддан ўт қўйиш оқибатида содир бўлганига кўпроқ ишонишини билдирди.
“Ёнғин манбаси ошхонада бўлганини ҳозирданоқ айтиш мумкин. Бу ёнғин қасддан ўт қўйиш оқибатида содир бўлганига биз 90 фоиз ишонамиз”, - деди Ю.Ненашев.
Москва шаҳри прокурори Юрий Сёмин ёнғин чиқишига олиб келган бошқа сабаблар ҳам ўрганилаётганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG