Линклар

Озарбойжоннинг Тоғли Қорабоғ айирмачи минтақаси янги конституция бўйича референдум ўтказмоқда.


Айирмачи минтақа бундан 15 йил аввал ўзининг Озарбойжондан мустақиллигини эълон қилган. Овозга қўйилган конституцияга кўра, халқаро ҳамжамият томонидан тан олинмаган Тоғли Қорабоғ мустақил ва суверен давлат, деб эълон қилинган. Айирмачи минтақани ўз назоратига қайтаришни ният қилган Озарбойжон ҳукумати якшанба кунги референдумни ноқонуний ва бўҳронни тинч йўл билан ҳал этиш уринишларига путур етказувчи, дея қоралади.
XS
SM
MD
LG