Линклар

АҚШ Конгрессининг иккала палатаси Беларусга нисбатан санкцияларни кучайтириш ҳамда бу мамлакатдаги мустақил матбуот ва демократияни қўллаб-қувватловчи гуруҳларга молиявий ёрдамни кўпайтиришни кўзда тутадиган қонунни қабул қилди.


Бу ҳужжатда Беларус ҳукуматининг айрим мансабдорларига нисбатан жорий қилинган виза чекловига қўшимча тарзда мамлакатга молиявий кўмак ва экспортни тақиқлаш кўзда тутилади. Бу қонунда, шунингдек, Беларус қамоқхоналаридаги сиёсий маҳбусларни озод этиш талаби ҳам қўйилган. Ҳужжат кучга кириши учун уни президент Жорж Буш ҳам имзолаши керак.
XS
SM
MD
LG