Линклар

Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажотнинг Амир Кабир номидаги политехника университетидаги чиқишини бузган талабалар уни “диктатор” ва “ёлғончи”, деб атади.


Эрон ахборот агентликлари хабарига кўра, президент нутқ сўзлаётган пайтда бир гуруҳ талаба давлат телевидениеси ходимларига ташланган, бироқ М.Аҳмадийнажот тарафдорлари тезда уларни четлаштирган. Эрон раҳбари бу талабаларни АҚШ томонидан молиялаштирилган “золимлар гуруҳи”, деб атади ва маърузасини давом эттирди.
“Талабалар президент ва университетларда олиб борилаётган янги сиёсатга қарши чақириқларни айта бошлади. Улар “Диктаторга ўлим. Қийноқлар тўхтатилсин. Аҳмадийнажот мамлакатга коррупция ва қашшоқлик келтирди” каби сўзларни айтди”, - деди воқеага гувоҳ бўлган талабалардан бири “Фардо” радиосига берган интервьюсида.
XS
SM
MD
LG