Линклар

Чилининг собиқ диктатори Аугусто Пиночет оламдан ўтгани ҳақидаги хабар тарқалгандан сўнг мамлакат пойтахти Сантяго кўчалари унинг мухолифлари ва тарафдорлари билан тўлди.


Президент саройига яқин жойда намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашувлар рўй берди. Оломонни тарқатиб юбориш мақсадида полиция кўздан ёш оқизувчи газ ва сув ишлатишга мажбур бўлди.
Диктаторнинг мухолифларидан бири сиёсий рақибларини қатағон қилган А.Пиночет суд олдида жавоб бермаганидан афсусланиш билдириб: “У қонун олдида жавоб бериши керак эди. Нега у ўз қилмишлари учун жавоб бермади? Бироқ халқнинг ва миллатнинг онги уни аллақачон жазолаб бўлган ва бугун баралла диктатор ўлди, дейиш учун биз кўчаларга чиқмоқдамиз”, - деди.
Тарафдорлари эса Пиночет Чилини коммунизмдан сақлаб қолганини иддао қилмоқда. Диктатор вафот этган шифохона олдида тўпланган тарафдорларидан айримлари йиғлаётганини ҳам кўриш мумкин эди. 1973-1990 йилгача Чилига раҳбарлик қилган А.Пиночетнинг дафн маросими 12 декабрь куни ўтказилади.
XS
SM
MD
LG