Линклар

Ўш вилояти прокурори Анорбек Калматов Қирғизистон парламентининг собиқ депутати Мамат Ўрозбоев соғлиғи ёмонлашгани сабабли озод этилганини маълум қилди.


М.Ўрозбоев 8 декабрь куни Ўш шаҳрида ҳибсга олинган эди. Собиқ депутат парламентга сайланишдан аввалги фаолиятида ноқонуний ҳаракатлар қилгани айби билан ҳибсга олинган. А.Калматов М.Ўрозбоевга қўйилган айбловлар ўз кучида қолаётгани ва унинг соғлиғи тиклангач, тергов ишлари давом эттирилишини билдирди. Айни пайтда М.Ўрозбоев шифохонада даволанаётгани хабар қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG