Линклар

Исроил расмийлари мамлакат бош вазири Эҳуд Олмертнинг Исроил ядровий қуролга эгалигига ишора қилганини рад этмоқда.


Э.Олмерт Германия телевидениесига берган интевьюсида Эрон Исроилни йўқотиш ҳақида пўписа қилаётгани ҳақида гапира туриб, ядровий қуролга эга давлатлар қаторида Исроилни ҳам санаб ўтган эди.
“Эрон очиқчасига, аниқ қилиб Исроилни ер юзидан ўчириб ташлаш билан таҳдид этиб келмоқда. Бу Эроннинг Америка, Россия, Исроил ва Франция каби ядровий қуролга эга бўлишга ҳаракат қилаётганини англатадими?!”, - деганди бош вазир.
Бироқ Исроил ҳукумати матбуот хизмати Э.Олмерт бу ўринда Исроил ядровий қуролга эга эканини назарда тутмагани билдирмоқда. Кўпчилик Исроил ядровий қуролга эгалигини айтиб келса-да, Исроил бу маълумотни рад ҳам этмайди, тасдиқламайди ҳам.
XS
SM
MD
LG