Линклар

logo-print

Туркия бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирларининг Туркия билан тузилмага аъзолик борасида олиб борилаётган музокараларни сусайтириш ҳақидаги қарорини “адолатсиз”, деб атади.


Туркия ЕИ аъзоси Кипрга ўз портларидан фойдаланишга рухсат бермаётгани учун тузилма вазирлари 35 масала юзасидан олиб борилаётган музокараларнинг 8 тасини тўхтатишга қарор қилганди. ЕИ давлатлари раҳбарларининг пайшанба ва жума кунлари ўтказиладиган саммитида бу ҳақда расман қарор қабул қилиниши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG