Линклар

logo-print

Озодликдан маҳрум этилган ҳуқуқ ҳимоячиси Мўътабар Тожибоеванинг қариндошлари 12 декабрь куни Ўзбекистон президенти девони ёнида пикет ўтказди.


Улар М.Тожибоеванинг қамоқдан озод этилишини талаб қилди.
“Милиция ходимлари келиб плакатларимизни йиртиб ташлади. Президент девони қўриқчиларининг бошлиғи чиқиб, бу ерда туриш мумкин эмаслигини айтди. Биз тўполон қилганимиз йўқлиги, фақат талаблар билан чиққанимизни айтганимиздан сўнг бизга таҳдид бошланди. Улардан бири келиб, мени яқинда қамашга кафолат беришини айтди”, - деди М.Тожибоеванинг акаси Расулжон.
Хабарларга кўра, М.Тожибоеванинг соғлиғи ёмонлашган. Қариндошларига у билан учрашишга рухсат берилмаган.
XS
SM
MD
LG