Линклар

Беларусияда демократия учун курашаётган мухолифат етакчиси Александр Милинкевичга Европа Иттифоқининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги энг нуфузли мукофоти топширилди.


Милинкевични “Фикр эркинлиги учун Андрей Сахаров номли мукофот” билан тақдирлаш маросими Страсбургдаги Европа парламенти биносида ўтказилди. Европа парламенти вакиллари олдида сўзга чиққан Милинкевич яқин орада Беларусия ҳам Европадаги демократик давлатлар қаторига қайтиши ҳақида айтди. "Жуда яқин келажакда Беларусия Европа оиласига қайтиб, озод ва демократик давлат бўлади. Тарихдан маълум диктатуранинг келажаги йўқ. Тажрибамиз эса, золимларни аянчли бир тақдир кутаётганини кўрсатмоқда”, – деди Александр Милинкевич.
XS
SM
MD
LG