Линклар

“Ҳюман Райтс Уотч” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти Афғонистонда уруш жиноятларини содир этганликда айбланаётган дала қўмондонларни маҳкамага тортиш учун маҳсус трибунални ташкил этиш ташаббуси билан чиқди.


Ташкилот ана шундай судни ташкил этишни сўраб Президент Ҳамид Карзайга мурожат қилди. “Ҳюман Райтс Уотч” ташкилотининг Осиё минтақаси бўйича директори Брэд Адамс Афғонистон ҳукумати ҳамда уни қўллаб қувватловчилари 2001 йилдан бошлаб, жиноятчилару наркотик моддалар савдогарларини таъқиб этиш ўрнига уларга таяниб сиёсат олиб боргани нотўғри бўлганини билдирди.
"Биз олиб борган тадқиқотлар шуни кўрсатди-ки, бугунги кунда Афғонистон ҳукумати таркибидаги бир неча шахслар 1990 йилларда уруш жиноятларни содир этганликда гумон қилинган. Афғонистонликлар Кобул жанглари учун кимлар масъул бўлганини эслайдилар. Булар бугунги кунда парламент аъзолари бўлмиш, жаноб Сайяф, Фаҳим, Раббоний, энергетика вазири Исмоил Хон, мамлакат армиясининг қўмондони Абдул Рашид Дўстум ҳамда Афғонистон вице-президенти Карим Халилилардир. Уларнинг барчаси инсон ҳуқуқларни пой мол этишда гумон қилинаётган шахслар саналади. Аммо улардан ташқари уруш жиноятларини содир этганликда айбланаётган Гулбиддин Ҳикматёр ёки Толибонлар раҳбари Мулла Умар, Мулла Даудуллоҳ ҳамда Жалолиддин Ҳаққонийлар Афғонистон жанубида яширинмоқдалар", – дея “Ҳюман Райтс Уотч” ташкилоти номидан гапирди Брэд Адамс.
Унинг айтишича, айнан ҳукумат тепасида уруш жиноятчилари сифатида кўрилган одамларнинг қолаётгани боис бугунги Афғон жамиятида марказий ҳукуматга бўлган ишонч сўниб бормоқда.
XS
SM
MD
LG