Линклар

logo-print

Европа Иттифоқининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги энг нуфузли мукофотига сазовар бўлган Белорус мухолифати раҳбарларидан бири Александр Милинкевич 50 минг евро мукофот пулини ўзига олмади.


Милинкевич 12 декабр куни Страсбургдаги Европа парламентида «Андрей Сахаров» номли мукофот билан тақдирланган эди. У мукофот пулини Белорусда эркинлик учун курашаётган фуқароларга беришини маълум қилди. 13 декабр куни Милинкевичнинг вакили ЕИ расмийларидан мукофот пули Белорус ҳукумати тазйиқига учраганларга ёрдам сифатида берилишини расман илтимос қилган.
XS
SM
MD
LG