Линклар

Бағдоднинг турли мавзеларидаги бомба портлашлари оқибатида 15 киши ҳалок бўлди, 35га яқин одам жароҳатланди.


Бағдод бозорларидан бирида машинага ўрнатилган бомба портлаши оқибатида 10 киши нобуд бўлди, 25 нафари яраланди. Портлашлар Бағдоднинг шиалар яшовчи туманида амалга оширилди.
Ироқ хавфсизлик хизматига кўра, пойтахт шимолидаги Риёд шаҳарчасида икки худкуш кимса ҳарбийлар базага ҳужум уюштирган. Натижада хавфсизлик кучларининг тўққиз аскари ҳалок бўлгани айтилмоқда. Ироқ бўйлаб уюштирилган ҳужумлар оқибатида 50 кишининг жасади топилгани ҳам хабар қилинмоқда. Бағдодга яқин қишлоқлардан бирида шиалар яшовчи хонадонга ҳужум уюштирилгани натижасида бир оиланинг тўққиз аъзоси ўлдириб кетилди. Ироқ полициясига кўра, бир кун аввал суннийлар мазкур қишлоқда яшовчи шиалардан ўз уйларини тарк этишни талаб қилган, акс ҳолда қуролли ҳужум уюштирилиши ҳақида огоҳлантирган.
XS
SM
MD
LG