Линклар

logo-print

Қирғизистон давлат комиссияси Қирғизистонга қарашли йўловчи самолёт ва АҚШ ҳарбий учқичи тўқнашиб кетишига америкалик учувчилар айбдор, деган хулосага келди.


Жорий йилнинг 26 сентябрида Қирғизистонга тегишли ТУ-154 йўловчи самолёти учишга тайёргарлик кўраётганида самолёт қанотига АҚШнинг ҳарбий учқичи урилиб кетган эди. Давлат комиссияси вакили Алик Асқаровга кўра, Америка учувчилари йўл қўйган қўпол хато туфайли тўқнашув содир бўлган. Асқаров АҚШ ҳарбийлари бу воқеа юзасидан текширув ўтказмаганини ҳам танқид қилган. Қирғизистон миллий авиакомпанияси вакилига кўра, мазкур ҳодиса туфайли авиакомпания тахминан уч миллион АҚШ доллари миқдорида зарар кўрган.
XS
SM
MD
LG